АсосийJamiyat

ИИВ: байрам кунлари хавфсизликни таъминлашга қаратилган “Тозалаш” тадбирида 7 миллион объект кўздан кечирилди

Бугунги таҳликали замонда доимо огоҳ ва сергак бўлиб яшаш, сафарбарликни янада ошириш энг муҳим вазифалардан cаналади. Бу йўналишда мамлакатимизда тегишли ташкилотлар ва кенг жамоатчиликнинг ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бу борада зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.   

 – Янги йил байрами кўнгилдагидек ўтишини таъминлаш борасида мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Турғунов. – Ушбу йўналишда туманлар, маҳаллалар ва корхоналарда ҳушёрлик ва огоҳликка чорловчи тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Бундай профилактика ишлари мунтазамлик касб этгани туфайли одамлар онгида фарзандини, ўз уйини, маҳалласини асраш, уни ёмон кўзлардан, ёвуз ниятли кимсалардан ҳимоя қилиш туйғуси янада мустаҳкамланаётир.

Ички ишлар идоралари тизимида байрам кунлари тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тасдиқланган режа асосида амалга оширилмоқда.

 “Тозалаш” тадбири давомида 7 миллионга яқин объект кўздан кечирилди. Натижада 191 мингдан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди. Жиноят содир этиб қидирувда юрган шахслар ушланди.

2015 йилнинг ўтган даврида 2,3 мингга яқин  маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмагани бунинг тасдиғидир.

    Бошқа янгиликлар