Давлат рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида доимий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Натижада истеъмолчилик ҳуқуқлари поймол этилган ҳолатларда фуқаролар томонидан берилятган мурожаатлар, шикоятлар ва аризалар сонини тобора кўпайиб бораётгани, аҳолининг истеъмолчилик маданияти тобора ошиб бораётганидан далолат бермоқда.
Ўтган 2015 йилда Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига жами 5141 (2014 йилда -4725) ариза ва шикоятлар тушган бўлиб, шундан 3335 (3010) ёзма ва 3086 (2649) ишонч телефони орқали қабул қилинган, дея хабар беради қўмита матбуот хизмати.
Тушган мурожаатларнинг 58 фоизи (2014 йилда -63,4 фоиз) коммунал хизматлар соҳаларига, 20,4 фоизи (16,4 фоиз) савдо ва умумий овқатланиш соҳасига, 9,1 фоизи (9,7фоиз) транспорт, хизматлар ва телекоммуникация соҳаларига ва 12,6 фоизи (10,5 фоиз) бошқа соҳаларга тўғри келган.
Мурожаатларнинг энг кўп қисми Қўмитанинг марказий аппаратига (1738 та) Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига (994 та), Андижон (397 та), Тошкент (333 та) ва Хоразм (290 та) вилоятлари ҳудудий бошқармаларига тушган.





