АсосийSalomatlik

Коронавируснинг энг кўп ва кам тарқалган симптомлари маълум қилинди

'Коронавируснинг энг кўп ва кам тарқалган симптомлари маълум қилинди'ning rasmi

АОКАда ўтказилган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматованинг таъкидлашича, коронавирус инфекциясини энг кўп тарқалган симптомларидан бири иситма - 88 % беморда кузатилади. Шунингдек, қуруқ йўтал - 68%; лоҳаслик - 38%; йўталда балғам ажралиши  - 33%; нафас қисиши - 18%; томоқ оғриши - 14%; бош оғриғи - 14%; мушакларда оғриқ - 14%; қалтираш - 11%ни ташкил этади.

Камдан-кам ҳолатларда кўнгил айниши ва қусиш (5%), бурун битиши (5%) ва диарея (4%) кузатилади.  Тумов COVID-19 аломати ҳисобланмайди.

 

    Бошқа янгиликлар