1

Қимор ўйини устидан жанжаллашган деновлик эркак танишини пичоқлаб ўлдирди (видео)

ЖИНОЯТ 07.01.2021, 17:02
Қимор ўйини устидан жанжаллашган деновлик эркак танишини пичоқлаб ўлдирди (видео)

2020 йил 30 декабрь куни соат 19.00 да Денов туманидаги Янгиобод маҳалласида қотиллик жинояти содир этилган. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида хабар қилинди. 

Маст ҳолатдаги эркак таниши билан жанжаллашиб, машинасидаги ошхона пичоғи билан унинг чап елкасига бир маротаба санчиб олади. Жабрланувчидаги ушбу жароҳат ҳаёт учун хавфли бўлгани сабаб, шифохонага олиб кетилаётган пайтда йўлда ҳалок бўлади. 

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, айбланувчига нисбатан қамоққа олиш жазоси қўлланилган. 

Маҳалла оқсоқалига кўра, бу икки эркакнинг жанжалига қимор ўйини сабаб бўлган. У бу ҳақда Ички ишлар ҳамда тегишли идоралар ходимлари иштирокида ушбу жиноят иши муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда айтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1