1

Android учун 10 та фойдали дастур

HI-TECH 02.02.2016, 12:10
Android учун 10 та фойдали дастур

Wi-Fi Passwords

Ҳар сафар янги Wi-Fi тармоғига уланиш учун ишлатадиган паролларингизни Android ўз хотирасида сақлаб қолади. Бироқ уни кўрмоқчи бўлсангиз, мобил телефонингиз сизга фақатгина юлдузчаларнигина кўрсатади. Wi-Fi Passwords дастури эса сизни бу муаммодан халос этади. Унинг ёрдамида паролларни кўриш, бошқа телефонга ўтказиш каби амалларни бажаришингиз мумкин.

7 Cups

Ижтимоий тармоқларда, мессенжерларда минглаб дўстларингиз бўлишигна қарамай, ўзингизни ёлғиз ҳис этяпсизми? Сиз бу борада ёлғиз эмассиз. Ким биландир юракдан суҳбат қуриш, муаммоларингиз ҳақида маслаҳатлашиш, диллашишни истайсизми? Унда 7 Cups дастури айнан сиз учун! Бу ўзига хос аноним клуб бўлиб, сиз бу ерда исталган вақтда терапевт ва фаол тингловчилардан руҳий кўмак ва маслаҳат олишингиз мумкин.

Ассистент Дуся

Мобил ускуналардаги овозли ёрдамчилар-бизнинг ҳақиқий дўстларимизга айланган, десак муболаға бўлмайди. Айнан шунинг учун ҳам Apple, Google ва Microsoft каби компаниялар мана шу ҳиҳатга кенг эътибор қаратмоқда. Бироқ, Cortana, Google Now ва Siri каби овозли дастурлар рус тилидаги овозни унчалик яхши илғай олмайди. “Ассистент Дуся” эса айнан рус тилидаги сўзларни яхши илғай олади.  

GIF Live Wallpaper Setting

Бу дастур смартфонингиз иш столини безашда кўмаклашади. GIF Live Wallpaper Setting смартфон иш столини яъни экранини GIF форматидаги исталган анимацион расм билан безатиш учун мўлжалланган.  Мазкур дастурга “Жонли” суратлардан бирини танлаб берсангиз бас, смартфонингиз экранида тўлқинлар жўш уриб ёки юлдузлар чарақлаб туради.   

HERE Maps

HERE Maps дастурини Google Maps`га ҳақиқий рақобатчи десак, муболаға бўлмайди. Дастурнинг янги кўринишида бир қанча янгиликларни кузатишимиз мумкин. Жумладан, жамоат транспорти фаолиятида яхши мўлжал олишини айтиб ўтиш мумкин. Хуллас, Android учун энг керакли дасутрлардан бири бу мазкур офлайн харита.

Movesum

Movesum— бу ўзига хос қадам ўлчагич. Унинг ёрдамида сиз қанча масофани пиёда босиб ўтаётганингизни билиб борасиз. Бундан ташқари, сиз истеъмол қилаётган озиқ-овқатингизнинг миқдорини ҳам назорат қиласиз. Бунинг учун мазкур дастурда истеъмол қилинган таом миқдори қадамлар сони кўринишида намоён бўлади. Шундай қилиб, фойдали дастур қўшимча овқат тановвул қилиш, музқаймоқ ва шунга ўхшаш ширинликдан тийилишингиз кераклигини эслатиб туради.

Notepad

Ҳар бир дастурчи ўз иш фаолиятини ўз вариантидан яъни “блокнот”дан бошлайди. Android учун мўлжалланган Notepad дастурини ўзига хос блокнотга қиёслаш мумкин. Унда сиз ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар тизими, ва бошқа ёзувлар, эслатмаларни сақлашингиз мумкин.

Snap Swipe Drawer

Android операцион тизими иш столидаги виджетлар тезкор ахборот алмашиш учун мўлжалланган. Аммо сиз смартфонда бирор бир амални бажараётган пайтингизда қолган виджетлар билан ишлашда тезкорлик йўқолади. Snap Swipe Drawer дастури эса ҳамма виджетни бир жойга тўплайди. Унинг ёрдамида бир вақтнинг ўзида барча виджетнинг вазифасидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин.

Mimicker Alarm

Бу дастур Microsoft Garage Project`нинг янги лойиҳасидир. Уни бой юмор ҳиссига эга инсонлар ўйлаб топган. Mimicker Alarm аслида оддий уйғотгич. Аммо у ухлаётган одам ўрнидан туриб, у айтган юз қиёфасини гавдалантирмагунга қадар жиринглайди. Уйғотгич актёрлик маҳоратингизни ишга солиб, у айтган вазифани бажармагунингизга қадар жиринглашдан тўхтамайди.

ClearView Gestures

Мазкур дастур ёрдамида қоронғуликда ҳам смартфонингиз экранини бемалол бошқара оласиз. ClearView Gestures қоронғу пайтда смартфон ёнидаги тугмани босганингизда зарурий функциялар смартфон экранида намоён бўлади. Дастур бепул ва рекламалардан холи.

манба:lifehacker.ru

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1