АсосийJamiyat

Ўзбекистонга «Pfizer» ва «BioNTech» компаниялари ишлаб чиқарган вакцина келтирилади

'Ўзбекистонга «Pfizer» ва «BioNTech» компаниялари ишлаб чиқарган вакцина келтирилади'ning rasmi

GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигиЖамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан “COVID-19”га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакатимиз аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрланиб, COVAX фондига юборилди”, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев ССВ Матбуот хизматига берган маълумотида. 

GAVI (“Эмлаш ва иммунизация бўйича глобал алянс”) ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси COVAX (Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш механизми)га аъзо давлатлар қаторига киритилганлиги маълум қилинган. 

Pfizer/Biotech вакцинасини юқори совуқлик занжирига жиддий риоя этган ҳолда -70 ℃ҳароратдасақлашталаб этилади. Юртимизда -70 ℃ҳароратнисақлайдиганмузлатгичлармавжудвахозиргикундакоронавирусгақаршиэмлашжараёнинипухтарежалаштиришватиббиётходимларинимахсус xавфсизиммунизацияшартларибўйичатайёргарликданўтказиш, айниқса, вакцинатор, реаниматологлар ва бошқа тиббиёт ходимларини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди. 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда 2-8 ℃  ҳароратгамўлжаллангансовуқликзанжириинфратузилмасимавжудбўлиб, бутизимЖССТнингбарчаталабларигажавобберадивахавфсизэмлаш амалиётини кафолатлайди.

Эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида GAVI ташкилоти томонидан 17 та катта хажмдаги рефрижераторлар ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилиб, юртимизнинг ҳар бир ҳудуди ва туманига етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар