1

Аpple патент ҳуқуқини бузгани учун 625 миллион доллар жарима тўлайди

HI-TECH 05.02.2016, 13:13
Аpple патент ҳуқуқини бузгани учун 625 миллион доллар жарима тўлайди

АҚШ Техас штати федерал округ судининг маълумотига кўра, Apple`нинг бир қанча дастурлари, қисман FaceTime, iMessag ва “Буюртмага асосан VPN ” сервиси, VirnetX холдинг компаниясининг интелектуал эгалик ҳуқуқи тартибини бузган, компенсация миқдори эса 625 миллион долларни ташкил қилади, дея хабар беради “Lenta.ru”.

Суд қарорига кўра,  Apple “Буюртмага асосан VPN ” сервисининг фақатгина iOS  мобиль операцияси тизими фойдаланувчиларига тегишли бўлган маълумотларни шифрловчи технологиясидан фойдалангани учун 335 миллион доллар жарима тўлаши лозим. Қолган  290 миллион долларни Apple VirnetX нинг патентланган технологияси маълумотларини ҳимоя қилиш учун яратилган FaceTime версияси учун тўлайди.

Суд илк маротаба Appleнинг айбини 2012 йилда фош этган эди. Ўшанда компания VirnetX холдинг компаниясига 368 миллион доллар жарима тўлаши лозим бўлган. Аммо бу масала апелляцияга қўйилгани боис, жарима тўлаш орқага сурилган.

Бу VirnetX холдинг компаниясининг суд ишларида ахборот технологияларининг буюк намояндалари устидан қозонган биринчи ғалабаси эмас. Компания Microsoft компаниясини  Skype дастури юзасидан икки марта – 2010 ва 2014 йилларда судга бериб, 223 миллион доллар жарима ундирган.

 

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1