1

Сурхондарёдаги оммавий жанжалда 3 киши пичоқлангани бўйича маълумот берилди. Пичоқбозликка аёл сабаб бўлган

ЖИНОЯТ 23.02.2021, 14:24
Сурхондарёдаги оммавий жанжалда 3 киши пичоқлангани бўйича маълумот берилди. Пичоқбозликка аёл сабаб бўлган

2021 йилнинг 10 февраль куни ижтимоий тармоқларда 3 та зўравон бир неча кишини пичоқлаб ва яна бир қанчасини дўппослагани тасвирга олинган видео тарқалган эди. 

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича,  воқеа 10 февраль куни соат 14:30ларда Сариосиё тумани “Нуробод” маҳалласида яшовчи 29 ёшли Ражабой М., нинг олдига собиқ турмуш ўртоғи 29 ёшли Марҳабо М., нинг укаси 18 ёшли Оллоберди Т., ва таниши 17 ёшли Мустафо Р.,лар опасига тегишли бўлган уяли телефон аппаратини олиб қўйганлигининг сабабини билиш мақсадида келганида содир бўлган. 

Ражабой уларнинг ёнидаги ёғоч таёқ (бита) ни кўриб қолиб, акаси 37 ёшли Фарход М., ҳамда қариндоши 31 ёшли Муродали Ҳ.,лар билан биргаликда қўлларидаги таёқлари билан Оллоберди Т., ва таниши Мустафо Р.,ларга тан жароҳати етказишган вақтларида, Оллоберди Т., доимий равишда ёнида олиб юрадиган чопқи пичоғи билан Фарҳод М.,нинг кўкрак ўнг олд соҳаси, Ражабой М.,нинг чап курак пастки қирғоғига ва Муродали Ҳ.,нинг ўнг пастки қовоқ соҳасига жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, Ражабой М., турмуш ўртоғи Марҳабо М., билан норасмий ажрашганликлари аниқланган. Марҳабо М., турмуш ўртоғини рашк қилиб, у ишлайдиган дорихонага бориб жанжал қилиб, дорихонанинг ойнасини уриб синдиради. Шу сабабли, Ражабой М., дорихонага етказилган зарарни қоплаб берсагина, уяли телефон аппаратини қайтариб бериш шарти билан олиб қўйганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Оллоберди Т.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “м” банди (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. 

Ҳозирда Ражабой М., Муродали Ҳ., Фарҳод М., лар олган тан жароҳатлари  туфайли шифохонага ётқизилган ва уларга нисбатан  суд тиббий  экспертизаси  тайинланган.

Шунингдек, жиноят иши доирасида ёғоч таёқ (бита) ва чопқи пичоқлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган ва жанжалнинг бошқа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1