АсосийJinoyat

Наманганлик фуқаро бир фирибгарга икки марта чув тушди

'Наманганлик фуқаро бир фирибгарга икки марта чув тушди'ning rasmi

23 февраль куни, Уйчи туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб ўзини чув туширган фирибгар устидан шикоят қилган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2019 йил июль ойида шу туманда яшовчи фуқаро унинг ишончига кириб, молхонасидан 3 бош молларини 50.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларни 10 кун муддатда беришини айтиб, молларни олиб кетиб, пулларини ўз вақтида бермай, орадан бир қанча вақт ўтиб, Қозоғистон Республикасидан зотли қора молларни олиб келиб беришини айтиб, алдаб, ундан яна 2.000 АҚШ долларини олиб кетиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар