1

Тошкентда ёш дизайнерларнинг 150 га яқин либослар коллекцияси намойиш этилди

МАДАНИЯТ 07.03.2021, 23:34
Теглар: Кўргазма
Тошкентда ёш дизайнерларнинг 150 га яқин либослар коллекцияси намойиш этилди

Пойтахтимиздаги Тасвирий санъат галереясида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг «Либослар дизайни» йўналиши талаба- қизларининг ижодий кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда УзА мухбири хабар бермоқда.

Кўргазмани Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг ректори Ж.Кудайбергенов очди. Бу ерда ёш дизайнерларнинг 150 га яқин иши намойиш қилинди.

Жонли мусиқа садолари остида намойиш этилган турли мавзудаги либослар туркуми меҳмонларни гўё эртаклар оламига саёҳатга чорлади. Ёрқин ранглар, дид билан яратилган либослар барчанинг эътиборини тортди. Айниқса, замонавий услуб билан уйғунлаштирилган миллий либосларимиз коллекцияси барчани ҳайратга солди. Биз талабаларнинг Ўзбекистонда мода саноатига ўз ҳиссасини қўшишига ишонамиз.

Кўргазмада намойиш этилган либослар Либос дизайни кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан баҳолаб борилди.

–Бугун институтимизнинг “Fashion dizayn” йўналишида таҳсил олаётган 1-2 курс талабаларининг кўргазмасини ташкиллаштирдик, –дейди Ёджу техника институтининг «Fashon dizayn» йўналиши раҳбари Фотима Азимова. – Эътиборли жиҳати, талабани баҳолашнинг бу усули талаба учун ҳам, биз учун ҳам қизиқроқ. Албатта, бу каби кўргазмалар талабаларни руҳлантириб, ғайриоддий ва янги дизайндаги либосларни яратишга туртки беради. Баҳолашда биринчи навбатда ғояларга, либослар матоларига, рангларига, либослар аксессуарларига эътибор берилмоқда. Бу талабаларимизнинг ярим якуний иши ҳисобланади.  

–Бизга асосан архитектура, кино, романтика йўналиши асосида либослар яратилиши топшириғи берилган эди, –дейди Ёджу техника институтининг «Fashon dizayn» йўналиши 2- курс талабаси Фазилат Ёрмуҳаммедова. – Мен кино йўналишини танладим ва бугунги кўргазмада "Боги Египта" киносидан илҳомланган ҳолда ўша замон худоларини яратишга ҳаракат қилдим. Бу коллекцияда 9 хил либос яратдим. Менинг коллекциямда либослардан кўра, аксессуарларга кўпроқ аҳамият берилган. Институтимиз раҳбариятидан жуда миннатдормиз. Бизга яратиб берилган мана шундай шароитлар ўз устимизда янада кўпроқ ишлашга ундайди.

Шарҳлар

Самарқандда автомобиль бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш бўйича доимий кўргазма очди

12.11.2019, 22:59

Бугун “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК сервис ва дилерлик марказида  (Самарқанд вилояти, Жомбой ш.) “Юк автомобиллари, автобуслар, осма ва тиркама техника бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш бўйича маҳаллий...
​Академик Мирзаев номидаги институтда ҳарбий техникалар кўргазмаси бир ҳафта давом этади

10.05.2017, 16:42

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИда ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси бир ҳафта давом этади, деб хабар беради...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1