1

Индонезиянинг етакчи телеканалларида “Ўзбекистонда рамазон” теледастури намойиш этилади

ЖАМИЯТ 23.04.2021, 16:33
Индонезиянинг етакчи телеканалларида “Ўзбекистонда рамазон” теледастури намойиш этилади

Ўзбекистонга Индонезиянинг қатор ОAВ вакилларидан иборат делегация юртимизга келишди. Делегация аъзолари 166 млн аудиторияга эга бўлган “ANTV”, “CNN”, TVRI, RRI, TransTV, Trans7 ва ASWA Muslim TV каби телеканал мухбирларидан ташкил топган. Икки ҳафта мобайнида делегация вакиллари республикамизнинг турли ҳудудлари жумладан, Тошкент, Термез, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Қўқон шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилишади.

Мазкур ташриф Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, бунда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, зиёратгоҳлари ва тарихий обидалари билан таништиришга доир барча қулай шароитлар яратилган.

ОAВ вакилларининг ташрифи мобайнида Индонезия миллий телевидениесининг бир неча каналларида “Ўзбекистонда рамазон” теледастури яратилиб, унда Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик вақтларида индонезиялик томошабинлар учун Ўзбекистоннинг муқаддас зиёратгоҳлари ва буюк уламолари ҳақида маълумот берувчи материаллар узатиб борилади. Шунингдек, делегация томонидан сайёҳлик манзиллари билан танишилиб, туризм соҳасидаги туроператор, авиакомпания, меҳмонхона ва музей каби турли ташкилотлар билан ҳамкорлик имкониятлари ўрганилади.

Мазкур ташрифдан кўзланган мақсад индонезиялик сайёҳларнинг Ўзбекистон ҳақида хабардорлигини ошириб, зиёрат туризмини кенг тарғиб қилиш орқали сайёҳлар оқимини оширишдан иборатдир. Мазкур ҳамкорлик икки томон ўртасида туризмни янада ривожлантириш, индонезияликларни юртимизнинг қадим тарихи, мавжуд зиёратгоҳлари, буюк уламолар мероси билан таништириш орқали ислом динига оид янги маълумотларга эга бўлишига хизмат қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1