Қуйида санаб ўтилаётган фильмлар сизни муҳаббатнинг гўзал олами билан ошно этади.Уларни томоша қилар экансиз, қалбингизда ўзига хос илиқликни туясиз.
“Ўгай она”
“Ўгай она”-кучли ҳиссиётлар, оналик бахти, хиёнат ва инсон иродасини енга олмаган машаққатлар ҳақидаги фильм. Ҳаёт оқ ва қора катакчалардан иборат. Қора кунлардан сўнг, албатта бахтли кунлар келади. Сьюзан Сарандон ва Жулия Робертс ижросидаги бош қаҳрамонларнинг ҳаёти мисолида мана шу ғоялар очиб берилган.
“Бриджит Жонснинг кундалиги”
Мазкур фильм Бриджит Жонс исмли оддий қизнинг ҳаётидан ҳикоя қилади. Бу қиз атрофдагилар у ҳақда нима деб ўйлашлари ҳақида умуман ўйламайди. Бриджит агар истаса, қуён кийимни кийиб, кўчага чиқади ва бу кўриниш унинг бошқалар олдида ҳижолат бўлишига асос бўла олмайди.
“Кўзгунинг икки юзи”
Мазмунли сюжет ва ажойиб актёрлар ижроси мужассамлашган фильм. Барбара Стрейнзард бу фильмда ҳам бош рольни ижро этган, ҳам ўзи режиссёрлик қилган. Бетакрор ва кўзни қувонтирувчи мухаббат қиссаси ҳақидаги фильм.
“Душман билан бир уйда”
Кимлар учундир кўл бўйидаги ойнаванд уй-орзу, яна кимдир учун эса бу уй уни тарк этиш учун ҳаётни бошидан бошалш керак бўлган-олтин қафас. Жулия Робертс ва Патрик Бергин бош қаҳрамонларни гавдалантирган мазкур триллер мана шу ҳақда.
“Шамолларда қолган ҳисларим”
Яхши кинолар жуда ҳам кўп. Аммо улардан шундайлари борки, уларни санъат асари дегинг келади. “Шамолларда қолган ҳисларим” фильмини ҳам мана шундай кинолар қаторига қўшиш мумкин. Руҳан кучли аёл ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи мазкур фильмни ҳар сафар кўрганимизда ўзимиз учун ниманидир кашф этамиз.
“Аскар Жейн”
Аёл иродаси ҳақидаги ўлмас асар. “Аскар Жейн”да инсон иродаси қанчалик мустаҳкам эканлиги акс эттирилган. Фильм сюжети сизни ўзига боғлаб олади ва унутилмас саҳналари қалбингиздан жой олади.
“Прада тутган иблис”
Мода олами шубҳасиз гўзал. Бироқ у қанчаик гўзал бўлмасин, шу қадар бешафқат ҳамдир. Бу ерда арзимас бўлиб туюлган хатони амалга оширсанг бас, Олимп чўққисидан қулаб кетасан. Мерил Стрип ва Энн Хетуэйларнинг ижроси фильмга янада ёрқинлик бағишлаган.
“Қиролича”
Режиссёр Стивен Фрирзнинг “Қиролича” фильми малика Диана вафотидан сўнг қироллик оиласида бир муддат ҳукм сурган машаққатлар ҳақида ҳикоя қилади. Ўзи томонга муттасил тош отиладиган қиролича ҳис-туйғуларга берилиши керакми ёки давлат раҳбарларига хос қатъиятни сақлаб қолиши керакми? Мана шундай ҳолатлар фильмда маҳорат билан очиб берилган.
“Юрак бор жойда”
Муҳаббат, дўстлик ва кечиримлилик ҳақидаги ажойиб фильм. Ҳомиладор қизни севган инсони ташлаб кетади. Қиз унга ўзидан ҳам кўпроқ ишонар, уни ўз умр йўлдоши деб билар эди. Аммо ҳаёт қиз ўйлаганчалик бешафқат эмас. Биргина муаммони, тўсиқни деб, тақдирни айблаб бўлмайди. Ҳар доим яхшиликка, эртанги кунга ишониб яшаш керак. Фильм мана шулар ҳақида ҳикоя қилади.
“Амели”
Хаёлпараст Амели исмли қиз ўз уйидан қадимий ўйинчоқлар солинган идишни топиб олади ва уни эгасига қайтариш пайига тушади. Бу ҳаракат қизнинг ҳаётини ўзгартириб юборади ва у бошқаларнинг ҳаётига кутилмаган усуллардар аралаша бошлайди. Мазкур фильм бизнинг ҳам ҳаётимизни ўзгартириб юборди. Эндиликда унда янграган композитор Ян Тьерсеннинг мусиқаларисиз Парижни тасаввур қилиш мушкул.
Манба:Adme.ru