1

Кун ҳикмати

МУТОЛАА 28.02.2016, 12:26
Кун ҳикмати

Ҳақиқатдан қўрққан одам ёлғоннинг панасига беркинади.

***

Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.

***

Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...

***

Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.

***

 Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.

***

Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаси шунинг ўзи бахт!

***

Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.

***

Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.

***

 Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади. 

***

 Дунёда энг бебаҳо, аммо ҳамиша беназир тарқатиладиган хазина бор. Бу – Она меҳри!

Ўткир Ҳошимов

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1