АсосийMadaniyat

Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига бағишланган “Тирик сайёра” ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари бошланди

'Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига бағишланган “Тирик сайёра” ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари бошланди'ning rasmi

“Тирик сайёра” ҳужжатли фильми Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан тасвирга олинмоқда. Пойтахтимизда қад кўтарган Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган шоир ва ёзувчилар ҳақидаги "Халқ юраги" туркум ҳужжатли фильмлардан бири.  Бу ҳақда агентлик Ахборот хизмати хабар берди

Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига бағишланган “Тирик сайёра” ҳужжатли фильмида адиб яшаган Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги хонадонида, Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги истироҳат боғида, шоир номидаги ижод мактабида, музейларда съёмкалар бўлиб ўтади, хроникал тасвирлар кўрсатилади, муаллифнинг лирик шеърларидан парчалар ўқилади, оила аъзолари, шогирдлари, адабиётшунос олимлар ва бошқа мутахассислар интервьюларидан фойдаланилади.  

Маълумот ўрнида, сценарий муаллифи Хуршид Дўстмуҳаммад, режиссёр Абдуҳалил Мигнаров, оператор Азиз Арзиқулов, картина директори Аҳмаджон Унарбоев.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар