1

Цукерберг империяси Telegram`га зарба бермоқда

HI-TECH 04.03.2016, 13:39
Цукерберг империяси Telegram`га зарба бермоқда

“Вконтакте” асосчиси Павел Дуров жамоаси томонидан ишлаб чиқилган Telegram мессенжери  Facebook раҳбарларидан бирига ёқмай қолганга ўхшайди, деб ёзади “Вести”. 

Бироз аввал Facebook асосчисига тегишли WhatsApp мессенжери Telegram`га ҳаволаларни блокировка қилиб қўйди, кейинроқ эса Instagram ижтимоий тармоғи худди шундай йўл тута бошлади.

Instagram профили созлаш столида “веб-сайт” деган бўлими борлигини кўпчилик билади. Айнан мана шу ерга фойдаланувчилар ўз ҳаволасини қўйишлари мумкин. Маълум бўлишича, Telegram домени ҳаволалари мазкур ижтимоий тармоқда очилмаяпти. “Веб-сайт” бўлимига Telegram мессенжери билан боғлиқ ҳавола қўйилмоқчи бўлса, “Сиз жойлаштирмоқчи бўлган юкламани Instagram қўллаб-қувватламайди” деган ёзув чиқди.

Мазкур жойга Twitter, Facebook, LinkedIn каби ижтимоий тармоқлар доменлари киритилганда бундай муаммо кузатилмаяпти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1