АсосийJamiyat

2020 йилнинг ўзида автомобиль транспортида 5 192,9 млн йўловчи ташилган

'2020 йилнинг ўзида автомобиль транспортида 5 192,9 млн йўловчи ташилган'ning rasmi

Жорий йилнинг 17 май куни пойтахтдаги "WYNDHAM Tashkent" меҳмонхонасида Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан "Ўзбекистон Республикасининг транспорт инфратузилмаси,ислоҳотлар натижалари ва ривожланишнинг устувор йўналишлари" мавзусида ОАВ билан очиқ мулоқот ташкил этилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan airways” АЖ, “Uzbekistan airports”АЖ раҳбарлари иштирок этишди.

Очиқ мулоқотда мамлакатимиз транспорт тизими ва инфратузилмаси билан боғлиқ бўлган долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар томонидан берилган саволларга соҳа мутасаддилари батафсил жавоб беришди. 

Хусусан, сўнгги вақтларда турли интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобиль йўлининг “Қўнғирот – Каракалпакия посёлкаси” оралиғидаги қисмининг қачон таъмирланиши, Россия Федерациясига ташкил этилаётган чартер қатновлари чипта нархларининг нима сабабдан қимматлиги, қачондан бошлаб мунтазам авиа қатновларнинг сони кўпайтирилиши, поездлар ҳаракатининг қайта тикланиши, Uzbekistan airways авиакомпанияси томонидан маҳаллий ва халқаро йўналишларда чипта нархлари арозонлашуви, Тошкент метрополитени вагонларида юзага келаётган тирбандликларни камайтириш чоралари борасида берилган саволларга аниқ жавоб берилди.

Ушбу соҳадаги асосий кўрсаткичлар динамикасига назар ташлайдиган бўлсак, 2020 йил якунида жами юк ташувлари ҳажми 1 316,0 млн. тонна (2017 йилга нисбатан 121,7 фоиз),юк айланмаси 40,2 млрд. тонна/км. ни (109,5 фоиз) ташкил этди.

Шу жумладан:

Автомобиль транспортида юк ташувлари – 1 245,6 млн. тонна (122,9 фоиз),юк айланмаси – 16,1 млрд.тонна/км (118,3 фоиз);

Темир йўл транспортида юк ташувлари – 70,4 млн. тонна (103,6 фоиз), юк айланмаси – 24,0 млрд. тонна/км (104,6 фоиз);

Ҳаво транспортида юк ташувлари – 5,1 минг. тонна (19,3 фоиз), 
юк айланмаси – 219,1 млн.тонна/км (139,6 фоиз). 

Шунингдек,  автомобиль транспорти, темир йўллари, ҳаво йўллари ва электротранспортда йўловчи ташиш хажми 2019 йил якунида 6,03 млрд. йўловчи (2017 йилга нисбатан 106,1 фоиз), 2020 йил якунида эса 5,24 млрд. йўловчи (2017 йилга нисбатан 92,3 фоиз) ташкил этди.

Шу жумладан:

Автомобиль транспортида йўловчи ташувлари – 2019 йилда 5 915,2 млн. йўловчи (105,8 фоиз), 2020 йилда 5 192,9 млн. йўловчи (92,9 фоиз);

Темир йўл транспортида йўловчи ташувлари – 2019 йилда 22,9 млн. йўловчи (108,7 фоиз), 2020 йилда 6,2 млн. йўловчи (29,4 фоиз);

Метрополетинда йўловчи ташувлари – 2019 йилда 79,2 млн. йўловчи (128,6 фоиз), 2020 йилда 38,8 млн. йўловчи (63,0 фоиз);

Ҳаво транспортида йўловчи ташувлари – 2019 йилда 3,24 млн. йўловчи (147,5 фоиз), 2020 йилда 0,9 млн. йўловчи (40,9 фоиз);

Трамвай ва тролейбусларда йўловчи ташувлари – 2019 йилда 
4,53 млн. йўловчи (159,8 фоиз), 2020 йилда 1,60 млн. йўловчи (56,4 фоиз).

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг экспорт-импорт ва транзит юкларини (халқаро юклар) автомобиль транспорти орқали ташиш динамикасида ўсиш кузатилмоқда. 

2017 йил давомида халқаро юк ташувлари жами 32,2 млн. тонна халқаро юк ташилган бўлса, 2020 йилга келиб ушбу кўрсаткич 47,1 млн. тоннани ташкил этди, шу жумладан, 2020 йилда халқаро юк ташувлари ҳажми 2017 йилга нисбатан 167 фоизга ўсган. Шундан экспорт юклар 4 йил ичида 183 фоизга, импорт юклар 197 фоизга ва транзит юклар 108 фоизга ўсган. 

Автомобиль транспорти соҳасида

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2017-2020 йиллар давомида 394 та янги маҳаллий автобус йўналишлари очилди.

Бугунги кунда, олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ахолига ва саёҳларга қулайлик яратиш мақсадида, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикалари ва Россия Федерациясига жами 32 та мунтазам халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилди.

Халқаро қатновлар географиясини кенгайтириш мақсадида келгусида яна 7 та мунтазам халқаро автобус йўналишларини очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Шунингдек, ушбу давр мобайнидажами 70 та (2017 йилда 19 та, 2018 йилда 25 та, 2019 йилда 17 та, 2020 йилда 9 та) автовокзал ва автостанцияларда қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

2019 йилда халқаро ва маҳаллий йўналишларда суткасига 5 минг нафар йўловчиларга хизмат кўрсатиш қувватига эга “Тошкент автовокзали”ни жаҳон талабларига мувофиқ реконструкция ишлари тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Мазкур йиллар давомида, тасдиқланган дастурга мувофиқ жами 2 050 та янги автобуслар ҳарид қилиниб (2017 йилда 494 та, 2018 йилда 406 та, 2019 йилда 889 та  ва 2020 йилда 261 та) йўналишларга жойлаштирилди.

2019 йилда Транспорт вазирлиги ҳузурида “Узавтотранс сервис” корхонаси ташкил этилиб, 167 та Ютонг русумли катта ҳажмли автобуслар харид қилиниб, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда ҳаракатланмоқда.

Йўловчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида, 2020 йил 1 январдан Тошкент шаҳри жамоат транспортида (автобус ва метрополитен) автоматлаштирилган электрон тўлов тизими жорий этилди.

Темир йўл транспорти соҳасида

2019 йилда Наманган” ва “Ангрен” темир йўл вокзали ва “Сурхонобод” станцияси янгидан қурилди, “Термиз” темир йўл вокзали тўлиқ реконструкция қилинди ва фойдаланишга топширилди, бундан ташқари “Хонобод” вокзалида қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Поп-Наманган-Андижон” темир йўл участкасининг 45 км электрлаштирилди ҳамда 232 км темир йўл линияси реабилитация қилинди.

680 та юк, 46 та йўловчи вагонлари қурилиб эксплуатацияга топширилди, шунингдек, 2 309 та вагонлар модернизация қилинди.

Тошкент метрополитенини ривожлантириш мақсадида, 3 та йирик лойиҳалар доирасида: 

“Юнусобод” йўналишининг II босқичи бўйича узунгили 2,9 километр бўлган “Туркистон” ва “Юнусобод” метро бекатлари фойдаланишга топширилди;

“Ер усти ҳалқа йўли”ни қуриш лойиҳаси (54,8 км) I босқичи бўйича узунлиги 11,5 километр бўлган “Дўстлик – Қўйлиқ” участкаси бунёд этилиб, жами 7 та бекат фойдаланишга топширилди. Яна бир аҳамиятли томони ушбу йўналишда Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган замонавий ва юқори сифатли, йўловчилар учун барча қулайликларга эга бўлган 4 вагондан иборат 5 та янги поездлар харид қилиниб фойдаланишга топширилди. Айни пайтда ушбу йўналишдан кун давомида 15 мингдан ортиқ йўловчи фойдаланмоқда. 

Шунингдек, 2020 йил охирида эса 5 та бекатдан иборат Сергели линияси ҳам қуриб битказилди ва бугунги кунда ушбу йўналишдан ҳар куни 20-25 минг йўловчи ўз манзилларига етиб боришлари учун катта қулайлик ва имконият яратилди.

“Ангрен-Поп” темир йўл участкасининг очилиши муносабати билан Тошкент-Андижон, Андижон-Москва, Андижон-Хива, Андижон-Бухоро, Андижон-Термиз янги йўналишларида йўловчи поездларнинг ҳаракатланиши йўлга қўйилди.

“Бухоро – Хива” маҳаллий йўналиши ҳамда “Тошкент – Қозон”, “Тошкент – Москва”, “Андижон – Уфа” ва “Термиз – Москва” янги халқаро йўналишларда поездларнинг мунтазам қатнови йўлга қўйилди.

Туристик оқимларни бошқа йўловчи поездларга ҳам тақсимлаш мақсадида, “Шарқ” ва “Насаф” тезюрар поездлари вагонлари янгиланди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Наманган шаҳрида бир вақтнинг ўзида 250 нафар йўловчиларга хизмат кўрсатувчи “Наманган” темир йўл вокзали ишга туширилди, бундан ташқари “Хонобод” вокзалида қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари ҳам якунланди.

Соҳада ҳаракат таркибларини янгилаш, йўловчи ва юк ташиш йўналишларини ривожлантириш мақсадида 6 та локомотивлар тикланди, 327 та юк вагонлари ва 11 та янги йўловчи вагонлар ишлаб чиқарилди. 53 км темир йўл линиялари реконструкция қилинди “Андижон – Савай – Хонобод темир йўл участкасини модернизация қилиш” лойиҳаси якунланди.

Шу билан бирга, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида, 2017-2020 йилларда қуйидаги йирик қурилишлар амалга оширилди: 

2017-2018 йилларда Бухоро-Мискен участкаси – 380 км;

2017-2018 йилларда Ургенч-Хива участкаси – 33 км;

2019 йилда Савай-Хонабод участкаси – 11 км.

2020 йилда Андижан-Савай-Хонобод участкасини модернизация қилинди ҳамда шаҳарлараро поездлар қатнови йўлга қўйилди (65 км).

2017-2020 йиллар давомида жами 706,32 км темир йўлларида (2017-йилда 91,78 км, 2018-йилда 189,85 км, 2019-йилда 232,79 км 2020-йилда 191,9 км) тубдан таъмирлаш (реаблитация) ишлари амалга оширилди. 

Йўловчи ташувларини ривожлантириш мақсадида Бухоро-Мискен янги темир йўл участкаси очилши муносабати биланТошкент-Қўнғирот, Тошкент-Шовот, Тошкент-Хива,Андижон-Хива поездлар ҳаракат вақти ва йўловчилар ўз манзилига етиб бориши 2 соатдан 4 соатгача қискарди.

Бухоро-Хива тез юрар йўловчи поезди йўлга қўйилишинатижасида эса маҳалий аҳоли ва хорижий мехмонларнинг Хива шаҳрига етиб бориши учун қўшимчақулайлик яратилди;

Хива шаҳрида йўловчи поездлар учун янги вокзал курилиб, ишга туширилди; 

Қарши-Қумқўрғон-Термиз темир йўл участкаси электрлаштирилганлиши натижасида Тошкент-Термез, Тошкент-Сариосиё, Андижон-Термиз, Термиз-Москва йўловчи поездлари ҳаракат вақти 1.5 соатгача қисқарди;

Қарши-Китоб темир йул участкаси электрлаштирилганлиги сабабли Тошкент-Китоб йўналишида Афросиёб юқори тез юрар поездининг ҳаракати йўлга қўйилди;

Қўқон-Наманган темир йул участкаси электрлаштирилиши ва қайта таъмирланиши сабабли эса Қўқон-Наманган электропоезди ҳаракати йўлга қўйилди;

Бекобод ва Ховост шахри аҳолисига қулайлик яратилиб Тошкент-Бекобод тез юрар электропоезди йўлга кўйилди.

Авиация соҳасида

2019 йилдаАвиация тизимини ислоҳ қилиш доирасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК негизида “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” акционерлик жамиятлари ташкил этилиб, уларнинг Уставлари тасдиқланди. Республикамиздаги 11 та халқаро аэропорт баҳоланиб, масъулияти чекланган жамиятларига айлантирилди.

2019 йилда соатига 400 йўловчи ўтказиш қувватига эга Термиз аэропортининг янги терминали фойдаланишга топширилди. 

2017-2020 йилларда Uzbekistan Airways томонидан 3 та янги “Боинг-787” ва  2 та янги “А-320 NEO” ҳаво кемалари харид қилиниб, авиакомпаниянинг замонавий ҳаво кемалари сони 29 тага етди. 

Парвозлар географияси ва ташувлар сонини ошириш мақсадида:

2019 йилда ҳафтасига икки мартадан янги “Тошкент-Жакарта-Тошкент” ва “Тошкент-Тбилиси-Тошкент” йўналишлари очилишига эришилди;

“Тошкент-Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича Туркияга қатновлар миқдори ҳафтасига 17 тага етказилди;

Жидда шаҳрига рейслар сонини ҳафтасига 7 тадан 14 тагача оширилди;

Ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида 2019 йилда:

“Air India” (Ҳиндистон) ва “Malindo Air” (Малайзия) авиакомпаниялари билан янги интерлайн шартномалари имзоланди;

“Alitalia” (Италия) авиакомпанияси билан амалдаги код-шер шартномаси қайта кўриб чиқилди ва янги йўналишлар қўшилди;

Афғонистон ҳукумати билан ҳаво қатновлари тўғрисидаги битимнинг якуний матни келишиб олинди;

Греция ва Қатар ҳукуматлари билан ҳаво қатновлари тўғрисидаги битимларни ўрнатилган тартибда дастлабки келишиш ишлари амалга оширилди. 

Хизматларни рақамлаштириш ва ахборот технологияларини ривожлантириш мақсадида:

авиачипталарни бронлаш ва сотиб олиш операцияларини авиакомпаниянинг корпоратив веб-сайти ҳамда “Uzbekistan airways” мобил иловаси орқали амалга ошириш имконияти яратилди;

“online” режимида амалга ошириладиган қўшимча хизматлар, жумладан, жойни танлаш, “wi-fi” тармоғига уланиш, мукофот багажи каби хизматлар ишга туширилди;

Йўл хўжалиги соҳасида

2019 йил давомида республика автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, сақлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича 5 021,2 млрд. сўм (режага нисбатан 104,2 %) миқдорида ишлар бажарилиб, 10 211,5 км автомобиль йўлларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари (101,2 %) амалга оширилди.

2020 йил давомида жами 4 57 трлн.сўм (режага нисбатан – 
104,1 фоиз) миқдорида автомобиль йўлларини қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилиб, 6178,8 км автомобиль йўллари (режага нисбатан – 100,6 фоиз) қайта қурилди ватаъмирланди. 

 

    Бошқа янгиликлар