АсосийДунё

Украина ўқ-дорисиз қолмоқда – захира фақат ёз охиригача етади

Экспертлар огоҳлантиришича, ёз охирига бориб фронт чизиғида инқироз юзага келиши мумкин.

'Украина ўқ-дорисиз қолмоқда – захира фақат ёз охиригача етади'ning rasmi

Агар Қўшма Штатлар ҳарбий ёрдамни тикламаса, Украинада ўқ-дори захиралари фақат ёз охиригача етади. Бу ҳақда Германиянинг Bild нашри ҳарбий эксперт Карло Масалага таяниб хабар берди.

Экспертнинг айтишича, АҚШ ва Европанинг қурол-яроғ етказиб бериши Украина учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. “Европа бу бўшлиқни тўлдиришга уринмагунча, жиддий танқислик юзага келади”, – дея огоҳлантиради у.

Bild маълумотига кўра, айниқса Patriot PVO тизимлари учун ракеталар ва GMLRS ракеталарини етказиб беришнинг тўхтатилиши Украина Қуролли Кучлари учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки ушбу ракеталарсиз HIMARS тизимлари деярли бефойда бўлиб қолади.

1 июль куни Politico газетаси АҚШ ўз захиралари тугагани сабабли Украинага баъзи зенит ракеталари, юқори аниқликдаги ўқ-дорилар ва артиллерия снарядларини етказиб беришни тўхтатганини ёзган эди.

Washington Post эса бу қарор Украина амалдорларини кутилмаганда ҳайратга солганини билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:08

    Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди

    Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилди. Олтинларнинг қиймати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.