АсосийДунё

Исроил Сурия ҳамда Саудия Арабистон билан яхши алоқа ўрнатмоқчими?

Қўшма Штатлар раҳбари ва Исроил бош вазири Ғазо секторида икки ойлик ўт очишни тўхтатиш қарорини қўллаб-қувватлади, бу эса тинчликка йўл очиши мумкин.

'Исроил Сурия ҳамда Саудия Арабистон билан яхши алоқа ўрнатмоқчими?'ning rasmi

Эрон ҳамда Исроил ўртасидаги қуролли можаронинг тугашидан сўнг, Тел-Авив Сурия ва Саудия Арабистони билан муносабатларни нормаллаштириши мумкин. Бу ҳақда The Washington Post газетаси ёзмоқда.

 

“Президент Доналд Трамп ва Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху учун Ғазо секторидаги икки ойлик ўт очишни тўхтатиш уларнинг умумий мақсади — Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги муҳим қадамдир”, — дейилади хабарда.

 

Хабара кўра, Трамп янада кенг кўламли стратегияни — янги Яқин Шарқни яратишни режалаштирмоқда. Бу ерда унинг биринчи муддатида имзоланган Иброҳим келишувларига (Абраҳам Accords) янги давлатлар қўшилиши мумкин. Ушбу шартномалар Исроил ва араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиради ва Трамп уларнинг географияси ва таъсирини кенгайтиришга умид қилмоқда.

 

Араб ва мусулмон дунёсида катта нуфузга эга бўлган Саудия Арабистони аллақачон Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга қизиқиш билдирган. Бироқ расмийлар Исроил—Фаластин можаросини ҳал қилиш бўйича қатъий қадамларни, биринчи навбатда, Ғазодаги жанглар тўхтатилишини талаб қилмоқда.

 

“Трамп учун энг муҳими — Ғазодаги урушни тўхтатиш. Бу бутун минтақада тинчлик ўрнатишнинг калитидир”, — дейди эксперт Гилбоа.

 

Исроил 2020 йилда Баҳрайн, БАА ва Марокаш билан дипломатик муносабатлар ўрнатган. 2021 йилда Судан яҳудий давлати билан расман алоқа ўрнатган мамлакатлар қаторига қўшилди. Шу пайтгача араб давлатларидан Исроил билан дипломатик муносабатларни фақат Миср (1979 йилдан) ва Иордания (1994 йилдан) олиб борганди.

 

Маълумот учун, Сурия Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича олиб борилаётган музокаралар давомида энди Исроил томонидан аннексия қилинган Жўлон тепаликларини қайтариб беришни талаб қилмаётгани хабар қилинганди.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп 3 июль куни Саудия Арабистони мудофаа вазири шаҳзода Холид бин Салмон билан учрашган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Арманистон парламенти яна кескинлик марказида'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:56

    Арманистон парламенти яна кескинлик марказида

    Депутатлар ўртасида навбатдаги жанжал муштлашув билан якунланди

    'Исроил Эронга янги зарбалар беришга тайёрланаётгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:57

    Исроил Эронга янги зарбалар беришга тайёрланаётгани айтилмоқда

    Исроил ҳукумати агар Эрон уранни бойитишни қайта бошласа, унинг ядро объектларига ҳужум қилишни кўриб чиқмоқда.

    'Чет элдан қайтган фуқароларни ОИВга мажбурий текшириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:38

    Чет элдан қайтган фуқароларни ОИВга мажбурий текшириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

    У Сенатда маъқулланиб, президент томонидан имзолангач кучга киради.

    'Хитой Эроннинг ҳаво мудофаа тизимини қайта қурмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:05

    Хитой Эроннинг ҳаво мудофаа тизимини қайта қурмоқда

    Эрон етказиб бериладиган технологиялар учун нефть билан ҳисоб-китоб қилади.

    'Эрдўған Озарбайжон ва Россия ўртасидаги зиддиятлар бўйича гапирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:47

    Эрдўған Озарбайжон ва Россия ўртасидаги зиддиятлар бўйича гапирди

    Туркия етакчиси икки мамлакат ўртасидаги келишмовчилик ижобий ҳал бўлиши тарафдори эканлигини билдирган.

    'Нидерландия ва Норвегия Полша осмонида Россияга қарши навбатчиликни бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:06

    Нидерландия ва Норвегия Полша осмонида Россияга қарши навбатчиликни бошлади

    Бу қадам Россияни тийиб туриш ва Украина учун муҳим таъминот йўлларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.