АсосийДунё

АҚШ Украинага “PVO” ракеталари етказилишини вақтинча тўхтатди

Украина етакчиси ҳолат бўйича изоҳ берди.

'АҚШ Украинага “PVO” ракеталари етказилишини вақтинча тўхтатди'ning rasmi

Украина Президенти Владимир Зеленскийга кўра, АҚШ билан ҳарбий ёрдам, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа (ПВО) тизимларига оид барча тафсилотлар ҳозирда аниқлаштирилмоқда. Бу баёнот АҚШнинг Киевга мўлжалланган зенит ракеталари ва юқори аниқликдаги ўқ-дорилар етказиб беришни кутилмаганда тўхтатгани ҳақидаги хабарлардан сўнг янгради. Зеленский Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирларидан бу борада ҳисобот олганини билдирди.

Вашингтонда эса бу ҳолат кенг кўламли эмаслиги таъкидланди. АҚШ Давлат департаменти вакили Темми Брюснинг айтишича, “Биз Украинага қурол етказиб беришни бутунлай тўхтатмадик. Бу фақат битта ҳолат, битта қарор. Пентагон ва бошқа тузилмалар Украина масаласида ҳали ҳам фаол ҳаракатда”.

Брюс, шунингдек, Киевга Patriot тизимлари учун ракеталар етказилиши давом этишини маълум қилди.

Аввалроқ The Wall Street Journal нашри АҚШ Мудофаа вазирлиги захираларининг камайиб бораётгани сабабли Пентагон зенит ракеталари ва ўқ-дорилар жўнатилишини музлатиб қўйганини хабар қилган эди.

Улар орасида Полшада сақланаётган, Украинага юборилиши режалаштирилган қуроллар ҳам борлиги айтилган. Мазкур қарор АҚШ мудофаа вазири ёрдамчиси ўринбосари Элбридж Колби томонидан июнь бошида илгари сурилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Озарбайжон Россияга даъво қўйди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:52

    Озарбайжон Россияга даъво қўйди

    Darakchi.uz Екатеринбург воқеалари, “Спутник” жанжаллари ва “Embraer” ҳалокатини бир жойга тўплади.

    'Бали соҳилида фожеа: Паром ҳалокатга учради'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:51

    Бали соҳилида фожеа: Паром ҳалокатга учради

    Ҳодиса ортидан тўрт киши ҳалок бўлган, ўнлаб бедарак йўқолган.

    'Испанияда кучли ўрмон ёнғинлари юзага келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:41

    Испанияда кучли ўрмон ёнғинлари юзага келди

    Каталонияда 5000 гектардан ортиқ майдон зарарланган.

    'Исроил Ғазога навбатдаги ҳужумини амалга оширди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:54

    Исроил Ғазога навбатдаги ҳужумини амалга оширди

    Тинч аҳоли ва кўчирилган фуқаролар тўпланган жойларга қаратилган ҳужумлар оқибатида 39 фаластинлик ҳалок бўлди.

    'Тоқаев: “Куч қонундан устун бўлмаслиги керак”'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:12

    Тоқаев: “Куч қонундан устун бўлмаслиги керак”

    Остона “SVMDA” штаб-квартираси очилди.

    'Украина ўқ-дорисиз қолмоқда – захира фақат ёз охиригача етади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:57

    Украина ўқ-дорисиз қолмоқда – захира фақат ёз охиригача етади

    Экспертлар огоҳлантиришича, ёз охирига бориб фронт чизиғида инқироз юзага келиши мумкин.