1

Ўзбекистонда ишлаб чиқилган илова Жаҳон мобил конгрессида йилнинг энг яхши мобиль иловалари рўйхатига киритилди

HI-TECH 05.03.2016, 12:52
Ўзбекистонда ишлаб чиқилган илова Жаҳон мобил конгрессида йилнинг энг яхши мобиль иловалари рўйхатига киритилди

Испаниянинг Барселона шаҳрида Жаҳон мобиль алоқа конгресси доирасида ўтказилган “Global Mobile Challenge” танлови финалида Ўзбекистон жамоаси томонидан ишлаб чиқилган «Stolik» мобиль иловаси мутахассислар томонидан юқори баҳоланди ва жорий йилнинг энг яхши мобиль иловалари рўйхатига киритилди. 

Пойтахтимиздаги Халқаро бизнес марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутахассислари, мобиль операторлар, мобиль илова яратувчилар ва журналистлар иштирок этди. 

Тадбирда янги инновацион ғояларсиз ахборот технологияларини янада ривожлантириш ва кенг жорий этиб бўлмаслиги таъкидланди. Кўпинча янги ташкил этилган компаниялар инновацион ғояларга муаллифлик қилади. Мавжуд маҳсулотлардан муваффақиятли фойдаланадиган йирик корпорациялар янги инновацион ғоя ва маҳсулотлар яратиш билан деярли шуғулланмайди. Янги ташкил этилган корхоналар – «старт-ап»лар фаолияти айнан инновацион ғоя ва маҳсулотлар ишлаб чиқишга қаратилади.

Матбуот анжуманида жамият ҳаётининг турли соҳаларига ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий этиш истиқболлари, ёш дастурчилар ва мобиль илова яратувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасидаги энг яхши инновацион лойиҳаларни аниқлашга қаратилган турли танловлар ўтказишга доир масалалар муҳокама қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1