АсосийЖамият

Ўзбекистонда катта магистрал йўллар бўйида масжидлар қурилади (фото)

Ўзбекистоннинг катта магистрал йўллари бўйида масжидлар қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусу...

'Ўзбекистонда катта магистрал йўллар бўйида масжидлар қурилади (фото)'ning rasmi

Ўзбекистоннинг катта магистрал йўллари бўйида масжидлар қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими хабар берди. 

Маълум қилинишича, “Тошкент–Термиз” – М-39 автомагистрал йўлининг Жиззах вилояти Пахтакор тумани “Буюк ипак йўли” қишлоғи ҳудудидан ўтувчи катта магистрал йўл ёқасидаги 70 сотох ер майдонида ҳамда “Тошкент–Андижон–Фарғона–Наманган” А-373 халқаро автомобил йўлининг Ангрен шаҳар “Ёшлик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи катта магистрал йўл ёқасидаги 70 сотох ер майдонида барча қулайликларга эга бўлган иккита замонавий йўловчи жоме масжидлар қурилади.

Ҳозирда ҳар икки масжидни қуриш бўйича туман ва шаҳар ҳокимлик қарорлари чиқарди ва смета лойиҳа ишлари бошлаб юборилди.

Бошқа янгиликлар