22 ноябрь, якшанба куни эрталаб Россия армияси Украина пойтахти Киевдан шимолда жойлашган Димер посёлкасига ҳужум қилди. Дрон зарбаси оқибатида беш қаватли турар жой биноси вайрон бўлди. Ҳозиргача камида икки киши ҳалок бўлган, тўрт киши жароҳатланган. Яна 11 киши вайроналар остида қолиб кетган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Маълум қилинишича, зарба оқибатида беш қаватли бинодаги хонадонлардан бири жойлашган қисм бутунлай қулаб тушган. Қутқарувчилар ҳодиса жойига етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини бошлаган. Ҳозиргача тўққиз киши, жумладан, бир нафар бола бинодан эвакуация қилинган. Жароҳатланган яна бир бола шифохонага ётқизилган.
Украина Давлат фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, ҳозирда 11 киши вайроналар остида қолиб кетган деб ҳисобланмоқда. Қутқарувчилар уларни тирик ҳолда топиш ва олиб чиқиш учун иш олиб бормоқда.
Ҳозирда қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни излаш ишларини давом эттирмоқда. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони ортиши мумкин.






