1

iPhone 7 корпусининг янги суратлари эълон қилинди

HI-TECH 14.03.2016, 17:00
iPhone 7 корпусининг янги суратлари эълон қилинди

Интернетда iPhone 7 смартфони корпусининг илк суратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.  

Тахмин қилинишича, мазкур суратлар смартфонларп учун ғилоф ишлаб чиқарувчи Catcher Technology компанияси ходимлари томонидан тарқатилган.

Суратларда iPhone корпусидан унинг аввалги авлодида антенна жойлаштирилган пластик чизиқлар олиб ташланган. Бироқ, унда қурилманинг устки ва пастки айланмаларни ифодаловчи чизиқлар сақланиб қолган. 

Шунингдек,янги смартфон корпусида фотокамера модули учун мўлжалланган тешик ҳам четроқда жойлашган, унинг ҳажми ҳам сезиларли даражада йириклашган.

Сурат муаллифи iPhone 7`нинг аввалги iPhone`га нисбатан ингичкароқ эканлигини ҳам айтиб ўтган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1