Хонанда Муниса Ризаева кейинги пайтларда ташқи кўринишида юз бераётган ўзгаришлар пластик жарроҳликнинг ўрни ҳақида гапириб ўтди.
“Икки йил аввал бурнимни пластик операция қилдирганман. Буни беркитиб бўлмайди. Тишларим ҳам қийшиқ эди, тўғирлатдим. Доимо диққат марказидаги инсонга бу керак, деб ўйлайман. Суратга олиш ишлари, фотосессиялар, видеоклипларда доимо мана шу камчиликларимдан ҳижолат бўлардим. Ҳатто жилмая олмасдим ҳам. Ҳозир ундай эмас. Сочларим ўзимники, қошимни ўстиряпман. Аммо бўямаганман, татуаж ҳам қилдирмаганман. Аввал қошларим қалин эди, уларни ингичкалаштирганман. Энди бундан афсусланяпман ва ўстиряпман”—деди хонанда.
Манба: “Тасвир” газетаси





