Бу ҳақда америкалик профессор-иммунолог Aлмаз Шарман хабар берган.
Унинг фикрига кўра, инсоният пандемиянинг жуда муҳим босқичи – вакцинация суръати ошганлиги сабабли омон қолиш учун коронавирус фаол мутацияга киришадиган босқичга кирмоқда.
Профессор коронавируснинг дельта-варианти ҳақида шундай хулосалар берди:
- барча аввалгиларига қараганда 60% кўпроқ юқумли;
- ўлим хавфини сезиларли даражада оширади;
- болалар 5 баробар кўпроқ кассаланмоқда;
- дельта-вариантини юқтиришга энг кўп мойил бўлганлар вакцина олмаганлардир.