1

Коронавирусга қарши вакцинадан кейин иммунитет қачон ҳосил бўлади? Мутахассис жавоб берди

САЛОМАТЛИК 02.07.2021, 19:15
Теглар: коронавирус
Коронавирусга қарши вакцинадан кейин иммунитет қачон ҳосил бўлади? Мутахассис жавоб берди

АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева аҳолидан келган бир қанча саволларга жавоб берди. 

Коронавирусга қарши вакцинадан кейин иммунитет қачон ҳосил бўлади, қачон иммун тизимимиз бизни ҳимоя қилишни бошлайди?

– Коронавирусга қарши вакцинани 1-чи босқичини олганларда иммунитет ҳужайрлар пайдо бўлиши вакцина олган кунидан 14 кун оралиғида кўтарилишни бошлайди ва унинг максимал кўтарилиш даражаси охирги босқич (яъни 2 ёки 3-чи босқич) вакцинани олгандан 30-60 кунлар баъзиларда 90 кун оралиғида эришилади. Бу эришилган вакцинани нечи кун ёки йил сақланиши бўйича бутун дунёда ва ўзимизни олимлар ҳам назорат қилиб бормоқдалар. Вақт ўтиб иммун ҳужайраларни сақланиш муддатлари ҳақида аниқ маълумотлар чоп этилади.  

Бугунги кунда мавжуд маълумотлардан олимларнинг тахминлари эълон қилиниб борилмоқда, уларнинг тахминларига кўра, баъзи вакциналар 1 йил, баъзилари 2 йил, баъзи вакциналар эса умрбод иммун ҳимоя ҳосил қилади – деб хулоса қилмоқдалар.  

️Шунга қарамай, вакцина олаётганларга ва олганларга вакцина олиб иммун ҳимоядаман деб хулоса қилишга шошилманг. Карантин қоидаларига риоя қилиш барча инфекцион касалликдан сақлайди, шунингдек коронавирус инфекциясига қарши вакцинадан кейинги иммунитетни ҳосил бўлишига ҳам ёрдам беради.

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1