София Ротарунинг невараси, ёш модель қўйган София Евдокименко Elle журналининг янги сони қаҳрамонига айланди, “Lady.mail.ru” нашри.
Соня Евдокименко ёш бўлишига қарамай, ўзини моделлик карьерасида синаб кўрмоқда.
Унинг илк дебюти бундан бир йил олдин машҳур украин дизайнери Лилия Пустовит ёрдамида амалга оширилган эди. Соня бренднинг расмий лукбуки учун суратга тушгандан сўнг у дизайнерлар ва машҳур мода журналлари муҳаррирларининг назарига тушди ва унинг қаршисида модалар олами эшиклари кенг очилди. Elle украин нашри ўзининг 15 ёшлик таваллудини нишонлаш арафасида ўзига тенгдош бўлган Соня Евдокименкони апрель сони муқовасига суратга тушишга таклиф қилди.
Instagram саҳифасида дизайнер Лилия Пустовит яратган пушти рангли костюм ва шим кийган, бошига кумушранг кичкина тож таққан Сонянинг сурати акс этган, 2 вариантдаги журнал юбилей сони муқоваси эълон қилинган.

Соня бир қанча машҳур брендлар реклама кампаниясида иштирок этиб қолмасдан, Нью-Йоркда ўтказилган модалар намойишида ҳам иштирок этди.





