АсосийJamiyat

Қашқадарёда ўзи ва икки фарзандини поезд тагига ташлаб, вафот этган аёл фожеаси бўйича жиноят иши қўзғатилди

'Қашқадарёда ўзи ва икки фарзандини поезд тагига ташлаб, вафот этган аёл фожеаси бўйича жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида қайнатаси билан тортишиб қолган келин ўзи ва икки нафар фарзандини поезд тагига ташлаб, вафот этганлиги ҳақида хабар берилган эди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби фожеа 2021 йил 11 июль куни содир бўлганлигини қайд этди. Шу куни ҳолат бўйича Қарши транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзағатилган.  

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар