1

Қовоқ остидаги шиш касаллик аломатими?

САЛОМАТЛИК 24.03.2016, 11:52
Қовоқ остидаги шиш касаллик аломатими?

“Ҳар тонг мени бир муаммо қийнайди: кўз ости қовоғим шишиб уйғонаман. Бунинг сабаби ва давоси ҳақида маълумот берсангиз?”

Шахноза. Самарқанд

Саволга олий тоифали шифокор-терапевт Саида Нуритдинова жавоб беради:

Тонгда ойнага қараб қовоқлари ости шишгани кўрган кишининиг кайфияти бузилиши табиий. Чунки эрталабдан ишга, ўқишга бориб одамлар билан мулоқотда бўладиган киши тетик, соғлом кўринишни хоҳлайди.

Фақат уйқусизлик эмас...

Хўш, қовокларлар ости нима сабабдан шишади ва ундан қандай қутулиш мумкин? Келинг, аввало қовоқлар ости нима сабабдан шишишини ўрганамиз.
Бунга фақат кечаси кўп суюқлик ичиш ёки тунда ухламаслик сабаб бўлади  дейиш хато. Бунга одам ички органларининг касалликлари ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Қовоқ ости шишига:
-муддати ўтган, сифатсиз косметикадан фойдаланиш,
-кечқурун ичилган спиртли ичимликлар,
- кашандалик,
-уйқусизлик, депрессия, стресс,
-уйқудан олдин шўр егуликлар ейиш,
-нотўғри овқатланиш (шўр аччиқ, ёғли овқатларни ҳаддан ташқари кўп ейиш), семизлик сабаб бўлиши мумкин.

Агар сиз соғлом турмуш тарафдори бўлиб, юқридаги сабаблар сизга тегишли бўлмаса унда қовок ости шиши сабабларини аниқлаш учун шифокорга мурожаат этишингиз ва текширувлардан ўтиб, бу ҳолатга нима сабаб бўлганини аниқлашингиз керак.

Қайси хасаталиклар сабаб бўлиши мумкин?

•  юрак ёки буйрак етишмовчилиги,
•  аллергик реакциялар.

Давоси борми?
Қовоқ ости шишиши даволанишнинг замонавий косметология ва халқ табобати усуллари бор.

Замонавий косметология:

•  инфрақизил лазер,
•  микротоклар,
•  лимфодренаж,
•  қовоқ ости териси учун пилинг.

Халқ табобати 

•  кўз атрофи терисини тортувчи табиий ниқоблар,
•  мойчечак, қора чой, сувдан тайёрланган совук компресслар,
•  муз бўлакчалари, мойчечак, маврак,эман, дамламалари.

Уй шароитида тайёрланадиган ниқоблар:

•  ўтлардан тайёрланадиган компресслар.Қовоқ ости шишишини йўқотиш учун мойчечак, розмарин, ялпиз барглари, жўка баргларидан фойдаланинг. Бир пиёла қайнок сувга бир қошиқ қуритилган ўтлар жамланмасидан солиб устини ёпиб дамлаб қўясиз. Совиган, тайёр дамламадан қовоқ остига компресс қиласиз.  
•  1қошиқ чойга 1 қошиқ қуритилган мойчечакни аралаштириб бир пиёла қайнаган cолиб дамланг ва совугач, дамламага пахта ботириб қовоқлар устига қўйинг.
•  Картошкадан бўтқа тайёрланг, совугач, докага солиб, қовоқларингиз устига қўйинг. Бу ниқоб қовоқ ости шишини йўқотибгина қолмай, терини ёшартиради. Агар картошкани қайнатишга вақтингиз етмаса, унда хом картошкани 2 бўлакка бўлиб кўзингиз устига қўйишингиз, ёки картошкани қирғичдан ўтказиб петрушка, шивитни майдалаб тўғғаб, докага ўрайсиз. Бу компресс ҳам қовоқларга қўйилади.
•  Бодрингни қирғичдан ўтказиб қовоғингиз қўйинг, устидан илиқ сутга ботирилган пахтани қўйсангиз янада самарали бўлади.
•  Петрушкани гўшт майдалагичдан ўтказиб (1 қошиқ) аччиқ чой дамламаси билан аралаштириб кўзингизга компресс қилинг.
•  2 кошиқ сметанага 1 қошиқ майдаланган петрушкани аралаштириб ниқоб тайёрланг ва кўз устига қўйинг.
•  Асални эритиб 1 қошиғини 1 қошиқ буғдой уни ва битта тухум оқини аралаштириб ниқоб тайёрланг ва қовоқ устига қўйинг

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1