1

Бир кунда 1200 бемор ва 5 ўлим: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият кескин оғирлашмоқда

ЖАМИЯТ 23.07.2021, 10:16
Бир кунда 1200 бемор ва 5 ўлим: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият кескин оғирлашмоқда

2021 йил 22 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122786 (+738) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 76 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 19 нафари Андижон вилоятида,
  • 15 нафари Бухоро вилоятида,
  • 85 нафари Жиззах вилоятида,
  • 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 17 нафари Навоий вилоятида,
  • 31 нафари Наманган вилоятида,
  • 78 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 28 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 77 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 65 нафари Фарғона вилоятида,
  • 21 нафари Хоразм вилоятида,
  • 89 нафари Тошкент вилоятида,
  • 118 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

️Бундан ташқари, кеча кун давомида 462 нафар кишида пневмония аниқланди.

 

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 58 нафар,
  • Бухоро вилоятида 30 нафар,
  • Жиззах вилоятида 66 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
  • Навоий вилоятида 29 нафар,
  • Наманган вилоятида 32 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 50 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 18 нафар,
  • Фарғона вилоятида 35 нафар,
  • Тошкент вилоятида 69 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 139 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 117303 (+548) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 819 нафарни ташкил қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1