АсосийSUG'DIYONA

Музлаткичда сақлаш мумкин бўлмаган 10та маҳсулот

Паст ҳароратда сақлаш мумкин бўлмаган егуликлар:

Асал, нон, зайтун, колбаса, мушуклар учун консерва маҳсулоти, ҳатто ҳеч қачон музлаткичда сақламайдиган тирноқлардаги лакни ўчириш учун ишлатиладиган суюқлик. Биз нимагадир паст ҳароратда сақланган егуликлар узоқ муддат сақланади деган фикрга ишониб қолганмиз. Совуқ ҳаво ҳарорати баъзи бир егуликларга акс таъсир кўрсатади. Келинг, яхшиси улар билан бир чеккадан танишамиз.

Нон

Нон музлаткичда турса узоқ сақланади деган фикрга жавобан уни умуман совуқ ҳароратда сақлаш мумкин эмас, деган фикрни илгари сурамиз. Биринчидан, у музлаткичдаги бошқа маҳсулотларнинг ҳидини ўзига тортиб олади, иккинчидан музлаткичда намлик юқори бўлганидан тезда моғор босиб қолади. Нон маҳсулотлари учун хона ҳарорати етарли даражада бўлади, бундай ҳароратда нонни 3-4 кун сақлаш мумкин. Агар бу вақт оралиғида нонни еб тугатишга улгурмасангиз, яхшиси уни муз камерасига жойлаштиринг.

Консерваланган маҳсулотлар, мураббо, зиравор ва аччиқ соус

Консерваланган маҳсулотларни музлаткичда сақлашдан маъно йўқ, улар музлаткичсиз ҳам ўзларини жуда яхши ҳис қилишади. Чунки уларнинг таркибидаги шакар, туз ва сирка моддаси совуқ ҳароратсиз ҳам уларни йиллар давомида, узоқ вақт сақланишига ёрдам беради.

Полиз экинлари

Ошқовоқ, қовун, кабачки ва бошқа полиз маҳсулотлари совуқ ҳаво ҳароратида юмшаб, моғор босади. Агар улар кесилган ҳолда сақланадиган бўлса, бу жараён тезлашиб, ҳавога ўзларидан зарарли моддалар тарқатади.

Пиёз

Бошпиёз совуқ ҳаво ҳароратида шаклини йўқотади, агар ёнида картошка турган бўлса, тезроқ бузилади. Музлаткичдаги бошқа маҳсулотларга ҳиди ўтади. Агар пиёз тозаланган ва ортиқча бўлса, яхшиси уни озиқ-овқат плёнкасига ўраб, стол устида қолдирганингиз маъқул.

Қаттиқ сабзавотлар

Сабзи ва картошканинг илдизи паст ҳароратда ўсиб, пўпанак босади. Бундай ҳароратда уларнинг таъми ҳам бузилади, совуқ ҳаво ҳароратида картошка крахмали қандга айланиб, у юмшаб қолади. Бундай маҳсулотларни яхшиси қоронғи ва қуруқ омборда сақлаган маъқул.

Таркибида сув бўлган маҳсулотлар

Бодринг, помидор, бақлажон – умуман таркибида сув бўлган сабзавотлар музлаткичда узоқ сақланадиган бўлса, истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади. Уларда қора доғлар пайдо бўлиб, чириш жараёни бошланади. Бундай маҳсулотларни музлаткичда сақлаш тақиқланмаган, аммо паст ҳаво ҳароратида уларнинг таъми бузилади.

Тропик мевалар

Бананни музлаткичда сақлаш мумкин эмаслигини ҳаммамиз жуда яхши биламиз, чунки улар совуқда қорайиб, таъми бузилади. Қолаверса, бу гап нафақат бананга, балки  барча экзотик мевалар — манго, ананас, папайя, маракуйя ва бошқаларга ҳам тегишли.Улар паст ҳаво ҳароратида чириб, бижғиш жараёнида пайдо бўлган газ орқали одамни заҳарлаши мумкин. Уларни хона ҳароратида, қоронғи жойда сақлаган маъқул.

    Бошқа янгиликлар