Бироз муддат аввал эмлаш бўйича қонунчиликка киритилаётган ўзгартишлар ҳақида хабар берган эдик.
Унга кўра, Сенат эмланишни рад этган ходимни иш берувчи ишга қўймасликка ҳақли эканлигини кўзда тутувчи қонунни маъқуллаган.
Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг фикрича,
Агар фуқаро вакцинани рад этса, уни ҳеч ким мажбурлаб, тиббиёт муассасасига оборолмайди ва вакцинани юбормайди. Аммо ҳуқуқий оқибатларига фуқаро ўзига масъулиятини олади. Яъни у вакцинани рад этса, унинг жамоат фаолияти, меҳнат қилиш ҳуқуқлари чекланиши мумкин.
Шу билан бирга, фуқаро томонидан вакцинани рад этилиши, уни ишдан ҳайдаш учун асос бўлолмайди. Иш берувчи фақат вақтинчалик ишдан четлаштириши мумкин (шундай ҳолатларда ойлик тўланмайди).
Инсон ҳуқуқлари абсолют ҳуқуқ эмас. Инсон ҳуқуқлари жуда кўп ҳолатда чекланади, Европада юқори стандартда ишлайдиган суд инстанциялар ҳам мажбурий эмлашда давлат тарафини олган. Жамоавий ҳуқуқ индивидуал ҳуқуқдан доимо устун туради.