Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалида иштирок этди. Бу ҳақида Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
Мирзиёеванинг сўзларига кўра, Доҳадаги кино фестивали мустақил ва муаллифлик киносининг энг муҳим майдонларидан бири бўлиб, ўзига хос қарашлар ва дадил бадиий позицияга эга бўлган режиссёрларга ўз фикрларини билдириш имконини беради.
Фестивал дастуридан ўнлаб мамлакатлардан филмлар ўрин олган; ёш муаллифлар ва маҳаллий киноижодкорларга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, улар учун махсус бўлимлар ва танлов дастурлари ташкил этилган.
“Бугун Қатар пойтахтининг диққатга сазовор маданий масканларида бўлиб ўтаётган ушбу фестивалга ташриф буюрдим. Замонавий кино — долзарб кайфият ва маъноларни акс эттириш, айни пайтда жамиятимизни қандай мавзулар ташвишга солаётганини тушуниш усулидир”, деб ёзади Мирзиёева.






