АсосийМаданият

Саида Мирзиёева Доҳадаги кўргазмага ташриф буюрди

Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

'Саида Мирзиёева Доҳадаги кўргазмага ташриф буюрди'ning rasmi

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 22 ноябрь куни Доҳада Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасининг ёш ва истиқболли дизайнерларини қўллаб-қувватлашга қаратилган эътиборга молик ташаббусларидан бири бўлган Fashion Тrust Arabia (FТА) жамғармасига ташриф буюрди.

"Ташриф доирасида биз FТА платформаси фаолиятини кузатдик ва лойиҳалар билан танишдик. Турдош ташаббуслар орасида М7 маданият марказидаги минтақа ва унинг маданий меросига бағишланган Threads of Impact кўргазмаси алоҳида ажралиб туради. Дизайнерларимизнинг қўл меҳнати намуналари ва бетакрор миллий либосларини намойиш этувчи Woven Legacies: Uzbekistanʼs Living Heritage кўргазмаси доирасида Ўзбекистон тақдим этилаётганидан хурсандман", деб ёзади Мирзиёева. 

Саида Мирзиёева, шунингдек, Рем Коолҳаас ва Самир Бантал раҳбарлигидаги Countryside: A Place to Live, Not to Leave ("Қишлоқ: тарк этиш эмас, яшаш учун макон") номли кўргазмага ташриф буюрган.

    Бошқа янгиликлар