1

Учқудуқда катта миқдордаги темир қувурларни ўмармоқчи бўлганлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 14.08.2021, 11:32
Учқудуқда катта миқдордаги темир қувурларни ўмармоқчи бўлганлар қўлга олинди

Учқудуқ туманида 87,3 млн сўмлик темир қувурларни ўмармоқчи бўлган шахслар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқудуқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.нинг бошқарувидаги “МАN” русумли юк машинасида “У.Д.” МЧЖ раҳбари М.А. ва бошқалар туман ободонлаштириш бошқармаси балансида бўлган “Шалхар” ОФЙ ҳудудидаги ичимлик суви тармоғидан кесиб олинган умумий қиймати 87,3 млн сўмлик темир қувурларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 28, 25, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1