1

Тошкентда “Клексан” дорисини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 14.08.2021, 15:40
Тошкентда “Клексан” дорисини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, “X.F.” МЧЖ раҳбари Ж.М. фуқаро В.С. ва бошқалар Давлат божхона қўмитасининг юк хатига асосан МЧЖга вақтинча сақлаш учун топширилган 3 649 дона “Клексан” номли дори воситаларини омборхонадан олиб чиқиб, ноқонуний муомалага киритиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари  ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1