1

Талабанинг ўқишини Юридик университетига кўчириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 16.08.2021, 21:53
Талабанинг ўқишини Юридик университетига кўчириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жалақудуқ тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Л.Н. фуқаро М.нинг Қирғизистон Республикаси, Жалолобод шаҳридаги замонавий халқаро университетидаги ўқишини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат юридик университетига кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1