Мустақиллик байрами муносабати билан аҳоли кетма-кет 5 кун дам олади.
Идора, корхона ва ташкилотларнинг барча ходимларига кетма-кет беш кунлик таътил берилади.
- 1 сентябрь (чоршанба) — “Мустақиллик куни”;
- 2 сентябрь (пайшанба) — қўшимча дам олиш куни;
- 3 сентябрь (жума) — қўшимча дам олиш куни;
- 4 сентябрь (шанба) — дам олиш куни (ҳамма учун, иш ҳафтаси туридан қатъий назар);
- 5 сентябрь (якшанба) — дам олиш куни.






