1

Фарғонада Ҳаж сафарига жўнатиш учун пора олган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 17.08.2021, 21:55
Фарғонада Ҳаж сафарига жўнатиш учун пора олган шахс ушланди

Саудия Aрабистонига сафар қилиш барча мўмин-мусулмонларнинг орзуси. Шу боис ҳам Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратига бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бироқ орамизда мана шундай улуғ сафарга бориш учун ноқонуний йўлни танлаётганлар ҳам йўқ эмас.    

Хусусан, Марғилон шаҳрида фуқарони Ҳаж сафарига жўнатишни ваъда қилиб, ундан 500 AҚШ доллар пул олган шахсга жиноят иши қўзғатилди.

Маълум бўлишича, 2020 йилнинг ноябр ойида М.М., С.З.нинг ишончига кириб, 500 AҚШ доллар эвазига уни Ҳаж сафарига жўнатишни айтади. Фирибгар М.М. ваъдасини бажармай, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборади.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Фирибгар уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1