1

Қарийб 109 миллион сўмни ўзлаштириб олган ширкат масъулларининг кирдикорлари фош бўлди

ЖИНОЯТ 18.08.2021, 16:59
Теглар: мажбурий бадал
Қарийб 109 миллион сўмни ўзлаштириб олган ширкат масъулларининг кирдикорлари фош бўлди

Қарийб 109 миллион сўмни ўзлаштириб олган ширкат масъулларининг кирдикорлари фош бўлди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.

 Янгиҳаёт туман бўлими томонидан  ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.S.” уй жой мулкдорлари ширкати масъул шахслари мулкдорлардан ундирилган жами 109,3 млн сўм мажбурий бадал тўловларини банк муассасасига кирим қилмасдан, ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб, талон-торож қилганликлари аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1