АсосийJinoyat

Зангиотада пандемияда талаб юқори бўлган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

'Зангиотада пандемияда талаб юқори бўлган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими  томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.М. ва бошқалар пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда сотиб даромад орттириш мақсадида, хорижда ишлаб чиқарилган 287 қути “Remdisivir-Rameda 100 mg Vial 20 ml” номли дори воситаларини ҳар бир қутисини 52 АҚШ долларидан ҳисоблаб жами 14 924 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг умумий баҳоси 120 млн сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергоқ ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар