Ушбу саволга Давлат тест марказидан қуйидагича жавоб берилди:
Унга кўра,
- давлат грантига 10 та жой ажратилган дейлик. 9, 10, 11-ўринлардаги 3 нафар абитуриент бир хил балл тўплаган. Бундай вазиятда учаласи ҳам давлат грантига қабул қилинади, давлат гранти учун қўшимча жой ажратилади;
- контрактда ҳам худди шундай вазият. Кириш чизиғининг охирида квотадан кўпроқ бўлган абитуриентлар бир хил балл тўплаган бўлса, уларнинг барчаси ўқишга кирган деб ҳисобланади ва қўшимча жой ажратилади;
- худди шу қоида бакалавр учун ҳам, магистратура учун ҳам бирдек амал қилади.






