Шавкат Мирзиёев "Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади, дея хабар бермоқда ЎзА.
️Унга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;
2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.
Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда:
- айланмадан олинадиган солиқ;
- фойда солиғи;
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
- юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилди.






