26 августдан 6 центябрга қадар Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида стенддан ўқ отиш бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Aҳамиятлиси, унда терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишади.
Мусобақада қатнашадиган мерганларимиз бугун Қозоғистонга йўл олишди. Таркибга 7 нафар спортчи ва 2 мураббий жалб қилинган. Жаҳон кубогининг мазкур босқичида 220 нафардан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Жамоамиз қуйидаги йўналишда иштирок этади:
Трап, қизлар:
Милина Ражабова
Трап, йигитлар:
Шоҳруҳ Садиров
Нусратилло Қодиров
Aзамат Қаюмов
Скит:
Данил Жалнин
Беҳруз Шарапов
Эрнест Сеттаров
Қайд этиш жоиз, ушбу спорт тури тарихида илк бор трап йўналишининг аралаш жамоавий дастурида иштирок этамиз. Вакилларимиз орасида энг кичик спортчи 13 ёшли Aзамат Қаюмов бўлади. Яна бир аҳамиятли томони, стенддан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ёшлар тоифасида биринчи бор Жаҳон кубогида иштирок этишади.






