Кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини ва миллий қадриятларимизни инобатга олган ҳолда қизларимиз учун истисно тариқасида мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилади.
Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов айни дамда вазирликнинг расмий Фейсбук саҳифасида ўтказилаётган очиқ мулоқот вақтида маълум қилди.
Манба: Халқ таълими Матбуот котиби