5 сентябрда Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39°, шимолда 27-32° бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади, шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 36-38° атрофида сақланиб туради.
Республиканинг тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30° бўлади.