Европа чемпионлар лигаси 1/4 финал дастлабки ўйинида “Бавария” “Альянц Арена”да “Бенфика” футболчиларини қабул қилди.
Ўйиннинг 2 дақиқасида Артуро Видаль томонидан киритилган ягона гол эвазига мюнхенликлар 1:0 ҳисобида ғолиб бўлди. Жавоб ўйини Португалияда бўлиб ўтади.
Чорак финалнинг яна бир ўйинида “Барселона” ўз майдонида 10 киши бўлиб қолган “Атлетико”ни 2:1 ҳисобида мағлуб қилди.
Бавария – Бенфика 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 2 Видаль.
Бавария – Нойер, Лам, Киммих (Мартинес, 60), Алаба, Бернат, Видаль, Дуглас Коста (Коман, 70), Мюллер (Гетце, 85), Алькантара, Рибери, Левандовски.
Бенфика – Эдерсон, Андре Алмейда, Линделеф, Жардел, Элизеу, Пицци (Самарис, 90), Фейса, Саншеш, Гайтан, Митроглу (Хименес, 70), Жонас (Сальвио, 83).
Огоҳлантиришлар: Рибери (22), Бернат (42), Жонас (58), Линделеф (62).