Она бир вақтнинг ўзида ҳам спорт ҳам болалар билан шуғулланади.
40 ёшли Женнифер Гельман – кўп болали она ҳисобланади. У узоқ вақт қандай қилиб, ҳам фитнес билан ҳам болалар тарбияси билан шуғулланиш мумкинлиги ҳақида ўйлади. Қаловини топсанг қор ҳам ёнади деганларидай, бу муаммонининг ечимини топилди, деб хабар берди “Deti.mail.ru” нашри.
Женнифер фарзандларини дунёга келтиргунга қадар спорт билан жиддий шуғулланган. Болалари туғилгандан кейин ўзига умуман вақт ажратолмаган. “Қанча елиб-югурсам-да, ҳеч нимага улгурмайман, тўрт болага қараш, уларнинг кири, овқати, яна уй юмушларидан ортиб, ўзимга вақт ажрата олмаётганимдан жуда сиқилдим. Буни устига шунча ташвиш одамни чарчатиб қўяр экан”, – деди Гельман The Sun нашрига берган интервьюсида.
Натижада Женнифер жуда оддий ва оқилона қарорга келди. У жисмоний машқларни бажараётганда болаларини ҳам машққа жалб этади, улар учун бу машқлар қизиқарли ўйин вазифасини ўтайди. Масалан, у боласини арғимчоқда учираётганда ўтириб-туриш машқларини ёки ўйинчоқ машинада ўтирган боласини судраётганда бошқа машқларни бажаради.
“Спортга озгина ижодий ёндашилса, ҳамма нарсани амалга ошириш мумкин бўлар экан!”– деб таъкидлайди Женнифер.
Унинг айтишича, болалари бундай ўйинларга жудаям қизиқиб қолишган, эндликда улар биргаликда яна қандай машқларни бажариш мумкинлиги устида бош қотиришмоқда.