1

Ўзбекистонда ҳудудлардаги 6 та божхона постлари тугатилади

ЖАМИЯТ 13.09.2021, 12:38
Теглар: Божхона
Ўзбекистонда ҳудудлардаги 6 та божхона постлари тугатилади

“Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан қуйидаги ҳудудларда тоифадан ташқари мақомга эга бўлган “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари босқичма-босқич ташкил этилади:

● 2021 йил 1 октябрдан Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари божхона бошқармаларида;

● 2022 йил 1 апрелдан бошқа ҳудудий бошқармаларда.

 2021 йил 1 октябрдан “Масофавий электрон декларациялаш” постлари ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчиларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштиради.

 2021 йил 1 декабрдан “Масофавий электрон декларациялаш” Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида:

➖ ветеринария ва фитосанитария органларининг ҳужжатларини “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали текширади;

➖ ветеринария ва фитосанитария органларининг товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади.

 2022 йил 1 январдан: 

  • ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари ТИФ иштирокчисига 3 иш куни давомида қайтарилади;
  •  божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддати 14 кун этиб белгиланади ва ушбу муддатда фоизлар ундирилмайди;
  •  Давлат божхона қўмитаси тизимида Марказий божхона лабораторияси ташкил этилади.

Лаборатория Жаҳон божхона ташкилотининг “Минтақавий божхона лабораторияси” мақомини олиш чоралари кўрилади.

 Лаборатория никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш, товарларни экспертизадан ўтказиш ва сертификациялаш билан боғлиқ бошқа хизматларни кўрсатади.

Шу билан Ўзбекистонда ҳудудлардаги 6 та божхона постлари тугатилади.

 

Шарҳлар

Тошкентда 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди (фото)

30.09.2022, 19:13

Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Божхона ходимлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари...
"Фарғона халқаро аэропорти" чегара-божхона пости бошлиғи қўлга олинди

08.07.2022, 12:01

Фарғона аэропортидаги божхоначиларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, "Фарғона халқаро аэропорти" чегара-божхона пости бошлиғи вазифасини бажарувчи А.С....
«Андижон» божхона пости бошлиғи ва унинг икки ходими ҳибсга олинди (видео)

07.04.2022, 13:47

Хабарингиз бор, 2022 йил 17 февраль куни Президент божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб,  Давлат божхона қўмитасига...
Андижонда ноқонуний косметика воситалари аниқланди

14.12.2021, 21:50

Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.Хусусан, Андижон аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро З.Ў....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1