АсосийSUG'DIYONA

Чиройли суратга тушишнинг 14 сири

Баъзи бир аёллар ўзларининг ташқи қиёфасини хунук ва суратбоп ҳисоблашмайди. Инсон қўллари бирор ишни бажариш, кўзлар кўриш, оёқлар юриш учун, инсон танаси эса буларнинг барини бошқариш учун хизмат қилар экан, қолган нарсаларни кийим ва гавдани чиройли тутган ҳолда беркитиб, муваффақиятли равишда суратга тушиш мумкин. 

“AdMe.ru” нашри дунёда хунук аёллар бўлмаслигини, ҳар бир аёл ўзига хослигини, агар ўзлари хоҳлашса ҳар қандай киноюлдузни доғда қолдириши мумкинлигини исботлаш мақсадида қуйидаги маслаҳатларни эътиборингизга ҳавола этмоқда!

1. Қўл кафтларини орқага беркитганча белни ушлаб туриш, биринчидан гавдани катта кўрсатса, иккинчидан жаҳлдор кўрсатади. Қўл бармоқларини олдинга чиқариб, чиройли маникюр қилинган тирноқларингизни намойиш қилсангиз, жаҳлдорлик ўрнини сирлилик эгаллайди.

2. Белингизни куч билан, қисиб ушламанг. Кийимлар ғижимланиб, хунук кўринади.

3. Қўлларнинг ҳолатига эътибор беринг, у табиий кўринишга эга бўлиши керак. Кафтингизни, тирсагингизни камера томонга тўғриламанг, улар эркин ҳолатда бўлиши лозим.

4.Қўлларингиз билан ёноғингизни ушлаб расмга тушмоқчи бўлсангиз, бармоқларингизни юзингизга қаттиқ ботирманг. Бўлмаса, бу ҳолатингиз тиши оғриётган одамни эслатиши мумкин.

5. Қўллар эркин ҳолатда туриши керак, дегани унинг тана бўйлаб осилиб туриши керак дегани эмас. Бир қўлингизни оҳиста белингизга қўйиб, бошингизни ён томонга сал қийшайтиринг. Бу ҳолатда қадди-қоматингизнинг ва юзингизнинг чиройига урғу берган бўласиз.

6. Камерага кўзингизни лўқ қилиб, тикилманг. Хумор кўзлар ва чиройли лабларни ифодалаш учун бошингизни сал ёнга қийшайтиринг, қўлингизни юзингизга теккизиб, салгина оғзингизни очинг. Тирсагингизни камерага тўғриламасликка ҳаракат қилинг.

7. Кадрда кўзларингизни қисиб олманг. Кўзингизнинг табиийлиги энг чиройли ҳолатдир.

8. Кафтингиз билан юзингизни тўсманг. Яхшиси ўнг томонда кўрсатилган ҳолатда суратга тушинг.

9. Агар қадди-қоматингизга урғу бермоқчи бўлсангиз, қўлингизни қорнингизга эмас, белингизга қўйинг. Ёпиқ ҳолатда туширилган сурат ёқимсиз кўриниш ҳосил қилади.

10. Зимдан, хўмрайиб тикилиш лабларни қалин кўрсатиб, душманона қарашни юзага келтиради. Яхшиси, тўғрига қаранг, гавдангизни қиялатиб, қўлларингизни юқорига кўтаринг.

11. Мабодо бўйнига устма-уст халқа илиб олган Африка қабилаларидан бирининг бошлиғи рафиқаси бўлмасангиз, бурнингизни бунчалик осмонга кўтарманг.

12. Қўллар ҳар доим эркин ва бўшашган ҳолатда бўлиши лозим. Бунинг сабабини билишни истасангиз, икки суратдаги ҳолатни таққослаб кўринг.

13. Съёмка жараёнида тиззангизни букиб, сохта ҳаракатлар билан бўйингизни пасайтирманг. Бундай ҳолат нотабиий ва хунук чиқади.

14. Кадр кўнгилдагидай чиқиши учун яна бир маслаҳат, расмга тушаётганда танангиз лотинча S ҳарфини ёдга солиши лозим. Гавдангизнинг оғирлигини бир оёғингизга ташлаб, қўлингизни эркин қўйинг ва иягингизни озгина кўтаринг.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар